Бутунжаҳон жамиятининг V конгрессига тайёргарлик масалалари муҳокама қилинди

МАДАНИЯТ 06.08.2021, 16:05
Теглар: ЎзЭОАВМА
Бутунжаҳон жамиятининг V конгрессига тайёргарлик масалалари муҳокама қилинди

Ўзбекистон Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси (ЎзЭОАВМА)  томонидан бир қатор вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган “Янги Ўзбекистон. Янги нигоҳ” медиа-дастуридан ўнлаб лойиҳалар қаторида Ўзбекистон маданий меросини асраш, ўрганиш ва оммалаштириш бўййича Бутунжаҳон жамиятиининг навбатдаги V Конгрессини ўтказиш ҳам ўрин олган.  

ЎзЭОАВМА ҳамда  Бутунжаҳон жамияти бошқаруви раиси Фирдавс Абдухолиқов бошчилигида мазкур конгрессга тайёргарлик кўриш бўйича ишчи йиғилиш ўтказилди. Унда Бутунжаҳон жамияти аъзолари, ЎзЭОАВМА масъул ходимлари, тегишли ташкилот ва муассасалалар вакиллари иштирок этди.  

Таъкидланганидек, Бутунжаҳон жамияти бир неча йилдан бери дунёнинг турли бурчакларида, музейлар, кутубхоналар, шахсий коллекциялар, турли илмий тадқиқот муассасаларида сақланаётган Ўзбекистон маданий меросининг ноёб дурдоналарини ўрганиш, улар ҳақидаги маълумотларни кенг жамоатчиликка етказиш билан шуғулланади. Дунёнинг қирқдан ортиқ мамлакатидан 300 нафарга яқин шарқшунос, санъатшунос, тарихчи ва этнограф олимларни ўзида жамлаган мазкур жамият томонидан бир неча йилдан бери кенг қамровли ишлар амалга оширилган.

Мазкур жамият Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш бўйича фаолият олиб борувчи юзлаб маҳаллий ва хорижий олимларнинг ташаббуси билан 2017 йилда таъсис этилган, ўша йилнинг 15-17 май кунлари Тошкент ва Самарқандда “Ўзбекистон маданий мероси – халқлар ва мамлакатлар ўртасидаги мулоқотга йўл” шиори остида биринчи халқаро конгресс ўтказилган эди. Конгрессда сўнгги йилларда маданий меросимизни тадқиқ этиш борасида қўлга киритилган ютуқлар, янги тадқиқотлар намойиш қилиинди. Бу каби халқаро анжуманлар мунтазам тус олди.  

Бутунжаҳон жамияти конгресслари 2018 йилда Санкт-Петербург, 2019 йилда Тошкент, Термиз, Бухоро ва Самарқанд шаҳарларида, 2020 йилда Тошкент шаҳрида ўтказилди.  

Ўтган йиллар давомида Бутунжаҳон жамияти ташаббуси билан “Ўзбекистон маданий мероси дунё тўпламларида” туркумидан 35 та китоб-альбом замонавий матбаа технологиялари асосида, ўзбек, рус ва инглиз тилларида чоп  этилди. Мазкур альбомларнинг ҳар бири битта йўналишга қаратилган бўлиб, Ўзбекистон ҳудудида яратилган, ўзбек халқининг бунёдкорлиги ва тафаккури эвазига дунёга келган маданий ёдгорликлар ҳақидаги қимматли маълумотлар, фотосуратлар, аудиовизуал маълумотларни ўз ичига олади.  

Шу билан бирга ўтган вақт мобайнида турли музейлар, кутубхоналар, маданият ва маърифат масканларидаги бебаҳо дурдоналаримиз ҳақида бир қатор ҳужжатли фильмлар суратга олинди. Россия, АҚШ, Буюк Британия, Германия, Япония, Франция, Ҳиндистон сингари мамлакатларда Ўзбекистон маданий меросини тарғиб этишга бағишланган медиа-ивентлар, кўргазма ва тақдимотлар ўтказилди.  

Мазкур йиғилишда таъкидланганидек, бу йилги бешинчи конгресс навбатдаги “Маданий мерос ҳафталиги” доирасида 14-17 сентябрь кунлари, Тошкент, Хива ва Нукус шаҳарларида ўтказилади. Ҳафталик дастуридан ўндан ортиқ кўргазмалар, конференциялар, тақдимотлар, маданий маърифий тадбирлар, мамлакатимизнинг тарихий обидалари бўйлаб саёҳатлар ўрин олган. Айни пайтда бутун дунёда кечаётган пандемик вазиятни ҳисобга олган ҳолда, конгресс тадбирлари  карантин тартиб-қоидаларига изчил амал қилган ҳолда ўтказилади. Айни пайтга қадар дунёнинг 40 дан ортиқ мамлакатидан 140 нафарга яқин олим ва мутахассислар конгрессда иштирок этиш ниятини билдиришган.  

Йиғилишда сўзга чиққан Бутунжаҳон жамияти ва ЎзЭОАВМА бошқаруви раиси Ф.Абдухолиқов, Бутунжаҳон жамияти аъзоси, санъатшунослик фанлари доктори, профессор  Эльмира Гюль, ЎзЭОАВМА бош директори Ж.Сафоев, ЎзЭОАВМА Бош директори ўринбосари Р.Жабборов, “Ўзбекистон маданий мероси дунё тўпламларида” лойиҳаси координатори Е.Соболева  ва бошқалар конгрессга муносиб тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ўтказиш билан боғлиқ  масалалар юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришди.

Шарҳлар

Оила мазусига жиддий ёндошув зарур

27.11.2021, 22:38

2021 йил 25 ноябрь куни ЎзЭОАВМА Бош дирекцияси ва Экспертлар кенгашининг қўшма йиғилиши бўлиб ўтди.Йиғилишда ЎзЭОАВМАга аъзо теле ва радио каналлар раҳбарлари, бош муҳаррирлари, ижодий...
"Халқаро медиа-холл ташкил этилиши муҳим тадбирларни ёритилиши учун катта замин яратди" – Акмал Саидов

15.10.2021, 10:37

Кеча хабар берганимиздек, “Халқаро медиа-холл” тантанали тарзда очилди.Тадбир давомида сўзга чиққан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикери биринчи ўринбосари Акмал Саидов Халқаро медиа-холл доимий фаолият кўрсатадиган...
Ўзбекистонда Этноспорт ассоциацияси тузилди

08.10.2021, 17:22

Бугун, 8-октябр куни Тошкент шаҳрида “Ўзбекистонда этноспортнинг ривожланиш истиқболлари” мавзусида халқаро конференсия бўлиб ўтди. Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлиги томонидан ташкил этилган тадбирни Бош...
Якунлар, фактлар, рақамлар,  режалар – Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамияти V Конгресси ниҳоясига етди

14.09.2021, 19:09

Ўзбекистон уч минг йиллик улуғвор ва муҳташам тарихга эга. Юртимизда жаҳоншумул цивилизациялар, йирик империялар, ҳавас қилса арзигулик шаҳарлар ва бебаҳо меъморий обидалар вужудга келган ҳамда...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1