1

Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг Маслаҳат учрашуви доирасида Садир Жапаров билан музокара ўтказди

СИЁСАТ 06.08.2021, 16:17
Теглар: Шавкат Мирзиёев
Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг Маслаҳат учрашуви доирасида Садир Жапаров билан музокара ўтказди

Президент Шавкат Мирзиёев 6 август куни Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг Маслаҳат учрашуви доирасида Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров билан музокара ўтказди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди. 

Ўзбекистон Президенти Садир Жапаровни илк бор Маслаҳат учрашувида иштирок этаётгани билан чин дилдан қутлади ва бу кўп томонлама «мулоқот майдони» минтақамиз фаровонлиги йўлида мамлакатларимиз саъй-ҳаракатларини бирлаштиришга хизмат қилишини таъкидлади.

Учрашувда, аввало, жорий йил 11-12 март кунлари Қирғиз Республикаси Президентининг Ўзбекистонга давлат ташрифи чоғида эришилган келишувлар ижросининг бориши батафсил муҳокама қилинди.

Йил бошидан буён товар айирбошлаш ҳажми қарийб 10 фоизга ортиб, 425 миллион доллардан ошгани мамнуният билан қайд этилди. Иқтисодиётнинг устувор йўналишларида, хусусан саноат, қишлоқ хўжалиги, тўқимачилик, машинасозлик ва бошқа тармоқларда кўшма лойиҳаларни амалга ошириш бошлаб юборилган. Фаол маданий-гуманитар ва ҳудудлараро алмашинув олиб борилмоқда.

Энергетика соҳасидаги ҳамкорлик, хусусан, Қамбарота-1 гидроэлектр станциясини биргаликда қуриш масалалари ҳам кўриб чиқилди.

Давлатимиз раҳбари “Ўзбекистон –  Қирғизистон – Хитой” темир йўли стратегик аҳамиятга эга экани, уни қуриш бўйича музокараларни жадаллаштириш муҳимлигини таъкидлади.

Қирғизистон Президенти Ўзбекистоннинг минтақада самарали ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни мустаҳкамлаш борасидаги амалий саъй-ҳаракатларини қўллаб-қуватлашини билдирди. Давлатимиз раҳбарининг Марказий ва Жанубий Осиё ҳамкорлигини ривожлантириш борасидаги ташаббуслари минтақамизнинг қардош халқлари манфаатларига хизмат қилишини таъкидлади.

Барча соҳалардаги алоқаларни изчил ривожлантириш учун олий ва юқори даражадаги мулоқотни мунтазам давом эттиришга келишиб олинди.

Учрашувда минтақавий ва халқаро аҳамиятига молик масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди.

Шарҳлар

Гурбангули Бердимуҳамедов Шавкат Мирзиёевга туркман халқи алоҳида қадрлайдиган алабай зотли кучук совға қилди (видео)

21.10.2022, 13:45

Туркманистонга расмий ташриф доирасида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ушбу мамлакат Парламентининг юқори палатаси раиси Гурбангули Бердимуҳамедов билан учрашди, дея хабар бермоқда Прехидент матбуот хизмати. Давлатимиз раҳбари...
"Афғонистондаги вазиятни ҳал этиш ва у ерда тинч ҳаётни тиклаш муҳим". Шавкат Мирзиёев Остонадаги саммитда нутқ сўзлади

13.10.2022, 11:20

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Остона шаҳрида бўлиб ўтаётган Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгаш VI саммитида нутқ сўзлади. Ўзбекистон раҳбари Афғонистондаги вазиятни ҳал этиш ва...
Шавкат Мирзиёев Урганчда Жалолиддин Мангуберди ҳайкалини очиб берди (фото)

29.08.2022, 11:46

Аввал хабар қилганимиздек, Бугун Президент Шавкат Мирзиёев Урганч шаҳрида буюк саркарда ва давлат арбоби Жалолиддин Мангуберди ҳайкалининг тантанали очилиш маросимида иштирок этиш учун Хоразм вилоятига...
Шавкат Мирзиёев ташрифни Мадинаи Мунаввара зиёратидан бошлади (видео)

17.08.2022, 16:42

Саудия Арабистони Подшоҳи Салмон бин Абдулазиз Ол Сауднинг таклифига биноан ушбу мамлакатга борган Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ташрифни Мадинаи мунаввара зиёратидан бошлади. Ўзбекистон раҳбари Мадина...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1