АсосийSport

Токио-2020: ўзбекистонлик каноэчи қизлар ярим финал баҳсларида иштирок этишди

'Токио-2020: ўзбекистонлик каноэчи қизлар ярим финал баҳсларида иштирок этишди'ning rasmi

Япониянинг Токио шаҳрида давом этаётган ХХХII ёзги Олимпия ўйинларида ўн бешинчи кунги мусобақалар бошланди. Бу ҳақда Туризм ва спорт вазирлиги ахборот хизмати хабар берди. Ҳамюртларимизнинг иштирокини эса каноэчи қизларимиз бошлаб беришди.

Дилноза Раҳматова ҳамда Нилуфар Зокирова жуфтлиги 500 метрга ўтказилган ярим финал баҳсларида 2:09.614 дақиқа натижаси билан ўз гуруҳида маррага сўнгги ўринда етиб келишди.

Бу натижа қизларимизни медаллар учун курашиш имкониятидан маҳрум этди. Энди улар В финалида стартга чиқиб, Олимпия ўйинларидаги якуний ўринларини аниқлаб олишади.

    Бошқа янгиликлар