АсосийJamiyat

Эмлаш жараёнида кунлик рекорд қайд этилди

'Эмлаш жараёнида кунлик рекорд қайд этилди'ning rasmi

Кеча 461 мингдан ортиқ эмлаш амалга оширилиб, кунлик рекорд қайд этилди. Бу ҳақда ССВ Матбуот хизмати маълум қилди.

6 августда мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 461 802 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди. Улардан:

  • 1-босқич эмланганлар 374 058 нафарни,  
  • 2-босқич эмланганлар 66 499 нафарни,
  • 3-босқич эмланганлар 21 245 нафарни ташкил қилди.

Айни кунгача мамлакатимизда жами 9 554 258 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:

  • 1-босқич эмланганлар 6 446 527  нафарни,  
  • 2-босқичда эмланганлар 2 240 447 нафарни,
  • 3-босқич эмланганлар 867 284 нафарни ташкил қилди.  

Шу кунгача тўлиқ эмланган фуқаролар 1 319 956 нафарни ташкил қилмоқда.

6 август кунидаги эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:

  • Самарқанд вилояти (55 437 доза),  
  • Қашқадарё вилояти (48 978 доза),
  • Андижон вилояти (46 138 доза),
  • Фарғона вилояти (43 464 доза) банд қилди.

Жами эмлашлар бўйича юқори кўрсаткичлар:

  •  Фарғона вилоятида 1 161 144 доза,  
  •  Наманган вилоятида 1 158 484 доза,  
  • Андижон вилоятида 1 042 250 дозани ташкил қилмоқда.

Эмлаш жараёнлари давом этади.

    Бошқа янгиликлар