АсосийJinoyat

Қаршида вояга етмаган қизни зўрлаган йигитга жиноят ишини рад этиш қарори бекор қилинди — Бош прокуратура

'Қаршида вояга етмаган қизни зўрлаган йигитга жиноят ишини рад этиш қарори бекор қилинди — Бош прокуратура'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда Қаршида вояга етмаган қизни зўрлаб келган йигитга жиноят иши очиш рад этилганлиги ҳақида хабарлар тарқалгани ва жиноят иши қўзғатишни рад қилиш ҳақидаги ҳужжатлар Қарши шаҳар прокурори томонидан ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилаётгани ҳақида хабар берган эдик. 

Мазкур жиноят иши қўзғатишни рад қилиш қарори Қарши шаҳар прокуратураси томонидан назорат тартибида ўрганилган ва 27 июль куни бекор қилингани маълум қилинди. 

"Тўпланган ҳужжатлар қўшимча текшириш харакатларини олиб боришлик учун Қарши шаҳар ИИБ ТБга юборилган.

Ҳозирда текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда" дейилади хабарда.

    Бошқа янгиликлар