АсосийJamiyat

Ҳарорати юқори ва коронавирусга чалинган абитуриентлар учун қайта тест синови ташкил этиш тартиби тасдиқланди

'Ҳарорати юқори ва коронавирусга чалинган абитуриентлар учун қайта тест синови ташкил этиш тартиби тасдиқланди'ning rasmi

"Covid-19 пандемиясига қарши курашиш тадбирларини инобатга олиб 2021-2022-ўқув йилида олий таълим муассасалари бакалавриатига кириш учун тест синовларини ўтказишда санитария-эпидемиология талабларини белгилаш тартибини тасдиқлаш ҳақида" Давлат тест маркази ҳамда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати (СEО ва ЖС) нинг қўшма қарори қабул қилинди. Буни ДТМ  маълум қилди.

Унга кўра, тана ҳарорати 37 C дан юқори бўлган ва тест синовларига киритилмаган абитуриентларга тест синовлари ўтказилаётган ҳудудда Давлат тест маркази ҳамда СEО ва ЖС вакили томонидан далолатнома расмийлаштирилади.

Давлат тест марказига коронавирус касаллиги тасдиқланиб, даволанаётган абитуриентлар ёки уларнинг вакиллари томонидан республика бўйича тест синовлари тўлиқ якунлангунча, (16 август) га қадар онлайн ариза ва тегишли ҳужжатлар билан мурожаат қилганлар тўғрисидаги маълумотлар тест синовлари тўлиқ якунлангандан сўнг 3 кун ичида СEО ва ЖСга текшириш учун тақдим этилади.

Бунда абитуриентлар ёки уларнинг вакиллари аризани (тегишли ҳужжатларни илова қилган ҳолда) covid@dtm.uz электрон почта манзилига юборишлари мумкин.

СEО ва ЖС томонидан аризалар ўрганилиб, ҳақиқатдан касаллиги тасдиқланган абитуриентлар тўғрисидаги маълумотлар Давлат тест марказига 3 кун муддатда қайта тақдим этилади.

Тест синовлари тўлиқ якунлангандан сўнг 14 кун ичида мазкур тоифадаги абитуриентлар учун қайта тест синовлари ташкил этилади.

Бунда ўрнатилган тартибда ариза билан мурожаат қилган ва тўлиқ соғайган абитуриентлар тўғрисидаги маълумотлар СEО ва ЖС томонидан тест синовлари бўлиб ўтадиган кундан 4 кун аввал Давлат тест марказига тақдим этилади.

Қайта ташкил этилган тест синовларида тана ҳарорати 37 C дан юқори бўлган ва тест синовларига қадар тўлиқ соғаймаган абитуриентлар учун бошқа тест синовлари ташкил этилмайди.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар