Ғаллаоролда бетонлар орасида "каннабис" сақлаган фуқарога жиноий иш қўзғатилди.
Жиззах вилояти ИИБ Ахборот хизматининг маълум қилишича, Ички ишлар органлари ходимлари «Қорадори-2021» тадбири доирасида Жиззах вилояти, Ғаллаорол тумани, «Маданият» қишлоқ фуқаролар йиғинида яшовчи А.А.нинг турар жойи томорқасини кўздан кечирадилар.
Мазкур жараёнда томорқадаги бетонлар орасида 8 туп каннабис парваришланаётганлиги аниқланади.
Ҳолат юзасидан А.А.га нисбатан тегишли тартибда жиноят иши қўзғатилгани айтилмоқда.






