АсосийЖАМИЯТ

Фарғонада тез ёрдам шифокори собиқ ички ишлар ходими томонидан калтакланди. ИИБ эса жабрланувчининг аризасини қабул қилмаган

Ижтимоий тармоқларда Фарғона шаҳрида 3 август куни тез ёрдам шифокори собиқ ички ишлар ход...

'Фарғонада тез ёрдам шифокори собиқ ички ишлар ходими томонидан калтакланди. ИИБ эса жабрланувчининг аризасини қабул қилмаган'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда Фарғона шаҳрида 3 август куни тез ёрдам шифокори собиқ ички ишлар ходими томонидан калтаклангани ҳақида хабарлар тарқалди.

 

Вилоят Ички ишлар бошқармасининг darakchi.uz га берган маълумотига кўра, воқеа 3 август куни Фарғона шаҳрида содир бўлган. Шу куни шаҳар тез ёрдам станциясининг 2-бўлинмасида хизмат вазифасини олиб бораётган бўлинма тиббий ходими А.А. беморнинг яқин қариндоши, собиқ ИИБ ходими деб аталаётган А.Ю. томонидан калтакланган. Ҳодисага тез ёрдам машинасини кеч колгани сабаб бўлган.

Қайд этилишича, тан жароҳати олган тез тиббий ёрдам ходими А.А. ҳолат бўйича ҳудуддаги ИИБга мурожаат қилганида бўлимдагилар ариза қабул қилишдан бош тортган. 

Ҳозирда мазкур ҳолат бошқарма томонидан тўлиқ назоратга олинган. Жабрланувчига нисбатан суд-тиббий экспертизаси тайинланган.

 

    Бошқа янгиликлар