Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ–2018 турнирига 2-саралаш босқичи 10-турида Баҳрайнга қарши баҳс олиб борди. “Бунёдкор” стадионида ўтган ушбу ўйинда 1:0 ҳисобида терма жамоамиз ғалаба қозонди.
Учрашувдаги ягона гол муаллифи 50 дақиқада Сардор Рашидов бўлди. У ажойиб тарзда ҳимоячиларни алдаб, рақиб жарима майдончаси ташқарисидан гол киритишга муваффақ бўлди.
Мазкур муваффақиятдан сўнг Самвел Бабаян бошчилигидагни Ўзбекистон термаси “H” гуруҳида очколар сонини 21 тага етказиб, биринчи ўрин билан 3-саралашга чиқди. Аввалроқ, Ўзбекистон терма жамоаси ушбу ўйин натижасидан қатъий назар, ЖЧ–2018 мусобақасининг 3-саралаш босқичига йўл олгани ҳақида хабар бергандик.
Ўзбекистон – Баҳрайн 1:0
Гол: Сардор Рашидов (50)
Огоҳлантиришлар: Кримец (45) – Волид Ал-Ҳайам (31), Хусайн Баба (46)
Ўзбекистон: Александр Лобанов, Виталий Денисов (Андреев, 25), Егор Кримец, Анзур Исмоилов, Даврон Ҳошимов, Азизбек Ҳайдаров, Одил Аҳмедов, Сервер Жепаров (Соҳибов, 69), Сардор Рашидов, Элдор Шомуродов (Ҳасанов, 60), Игорь Сергеев.
Баҳрайн: Аббос Аҳмад, Сайид Муҳаммад Аднан, Абдулла Умар, Волид Ал-Ҳайам, Ҳусайин Али-Баба, Сайид Дҳия Шуббар, Ҳешам Найем, Абдулваҳоб Али Ал-Сафи, Абдулваҳоб Ал-Малуд, Исмоил Абдуллатиф, Комил Ал-Асвад.
11.11.2019, 16:07
Жорий йилнинг 8-10 ноябрь кунлари Жанубий Кореянинг Чунжу шаҳрида самбо бўйича эркаклар ва аёллар ўртасида жаҳон чемпионати бўлиб ўтди. Ушбу мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси таркибида 5...22.05.2017, 11:58
“Реал Мадрид”нинг ашаддий ишқибози ўзбекистонлик Ўктамхон ая 93 ёшларини нишонладилар.Футбол фанати эканликларини инобатга олиб, таваллуд айёмлари муносабати билан неваралари Самандар бошчилигида “Реал” ишқибозлари аяга кубок...08.02.2017, 11:54
Рио–2016 Олимпия ўйинлари кумуш медали соҳиби Шаҳрам Ғиёсов хонанда Шаҳзода билан ижодий ҳамкорлик қилди. Боксчи хонанданинг “Billionaire” клипида суратга тушди. Янги клипнинг тизерини Шаҳзода ўзининг...17.06.2016, 11:37
Жанубий Кореянинг Сеул шаҳрида бекорчилар чемпионати ўтказилди, деб хабар берди “Gazeta.ru” нашри. Мазкур чемпионатда 70 га яқин одам қатнашди. Улар 90 дақиқа давомида ҳеч...