Аввалроқ, бокс бўйича +91 кг вазнда олимпиада ўйинларида иштирок этган ҳамюртимиз Баҳодир Жалолов олимпиаданинг охирги кунида америкалик Ричард Торресга қарши рингга чиққани ва олтин медални қўлга киритгани ҳақида ёзган эдик.
Жалоловнинг ғалабасидан сўнг Ўзбекистон ҳисобида жами 5 та медаль (3 та олтин, 2 та бронза) бўлди.
Шу тариқа Ўзбекистон делегацияси Токио-2020 Олимпиядасида 32-ўринни эгаллади.
Марказий Осиёда 1-ўрин. Туркий тилли давлатлар орасида 1-ўрин. Туркия ҳам биздан орқада.
МДҲ давлатлари орасида 1-ўрин. Олимпия қўмиталари орасида эса 2-ўрин. Чунки биздан олдинда бўлган Россия давлат сифатида эмас, Олимпия қўмитаси сифатида қатнашди.
Ислом давлатлари орасида 2-ўрин. Пешқадам Эрон ҳам аслида 3 та олтин ва 2 та бронза олган, фақат кумуш медаллари ҳисобига биздан бироз олдинда.
Осиё давлатлари орасида 5-ўрин. Биздан олдинда Хитой (2), Япония (3), Ж.Корея (15) ва Эрон (27). Спорт гигантлари хуллас. Ҳиндистон атиги 1 та олтин олди.






