2021 йил 7 август куни олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига кириш учун ўтказилган тест синови натижалари эълон қилинди.
7 август куни тест синовларида иштирок этган абитуриентлар ўз натижаларини 4 хил усулда билишлари мумкин:
-my.dtm.uz сайтидан паспорт серияси ва рақами ҳамда шахсий идентификация рақаминики киритган ҳолда.
-mandat.dtm.uz сайти орқали абитуриент қайд варақаси ёки абитуриент рухсатномасида кўрсатилган абитуриентнинг ID рақамини киритган ҳолда.
-Давлат тест марказининг қуйидаги телеграм ботларига абитуриент қайд варақаси ёки абитуриент рухсатномасида кўрсатилган абитуриентнинг ИД рақамини юборган ҳолда:
@mandat2021bot
@mandat_2021_1_bot
@mandat2021_2_bot
@mandat2021_3_bot
@mandat2021_4_bot
-Aбитуриент рухсатномасининг қуйи қисмидаги QR-код (натижани кўриш учун ҳавола) ни сканер қилган ҳолда.