АсосийЖАМИЯТ

Aндижонда 27 ёшли йигит қимордаги қарзи сабаб қўшнисини ўлдириб, ҳожатхона яқинига кўмиб қўйди (Видео)

Aндижон вилояти Избоскан туманида қимор ўйини сабабли қўшнисини ўлдириб, уйига кўмиб қўйга...

'Aндижонда 27 ёшли йигит қимордаги қарзи сабаб қўшнисини ўлдириб, ҳожатхона яқинига кўмиб қўйди (Видео)'ning rasmi

Aндижон вилояти Избоскан туманида қимор ўйини сабабли қўшнисини ўлдириб, уйига кўмиб қўйган 27 ёшли йигитга суд ҳукми ўқилди. Бу ҳақда “Ўзбекистон” телеканалининг “Бир жиноят изидан” кўрсатувида маълум қилинди.

Жиноят ишлари буйича Избоскан туман судининг судьяси Ваҳобжон Сиддиқовнинг маълум қилинишича, 2020-йил 26-декабр куни Избоскан тумани ИИБга 22-декабр куни тахминан соат 19:00 ларда туманнинг “Бешмирза” маҳалласида яшовчи 1991-йилда туғилган М.Э. уйидан чиқиб кетиб, қайтиб келмагани ҳақида ариза келиб тушган.

Олиб борилган суриштирувларда у ўша куни уйи ёнидаги дўкондан чиқиб, қўшниси, узоқ қариндоши 1994-йилда туғилган A.К.нинг уйига боргани аниқланган.

Суриштирув ҳаракатлари давомида улар узоқ вақт давомида қимор ўйнаб келгани маълум бўлган. М.Э. қиморда A.K.ga пул ютқазиб қўйиб, уни тўлиқ қайтармагани сабаб икки ўртада жанжаллар бўлиб турган. 22-декабрь куни ташқарида жанжаллашган йигитлар A.К.нинг уйига кирган. Шунда A.К. қўшнисининг бошига тош билан бир неча марта урган, елкасига бир неча марта пичоқ тиқиб олиб, уни қасддан ўлдирган. Марҳумнинг жасадини эса ҳожатхона яқинидаги чуқурга ташлаб, кўмиб қўйган.

Марҳумнинг онаси ўғли қўшни йигитдан 100 доллар қарзи бўлганини билдирган бўлса, қотил судда марҳум ундан 13 миллион сўм қарзи бўлганини айтган. Қотил орадан 35 кундан кейин айбига иқрор бўлиб, ИИО ходимларига кўмган жойини кўрсатган.

Суд ҳукмига кўра, қотил қўшни 14,5 йилга озодликдан маҳрум қилинган.

 

    Бошқа янгиликлар