2021 йилнинг 5 август куни соат 18:40ларда Учқўрғон тумани Ўрдабоғ Махалла фуқаролар йиғини Мустақиллик кўчаси 54-уйда яшаган, 2008 йилда туғилган, 42-сонли умумтаълим мактабининг 8-синф ўқувчиси А.Р Учқурғон тумани Қўприкбоши Махалла фуқаролар йиғини ҳудудидан оқиб ўтувчи “Норин” дарёсига ўзини эҳтиётсизлиги оқибатида тушиб дарёда чўкиб кетганлиги тахмин қинмоқда. Бу ҳақда Намаманган ФВБ Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Шу сабабли ҳозирда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ёнғин қутқарув отряди сувда қидирув қутқарув гурухи томонидан жойига чиққан холда сув ости ва туман фавқулодда вазиятлар бўлими ёнғин қутқарувчилари томонидан сув устида қидирув ишлари олиб борилмоқда.

Наманган ФВБ Матбуот хизмати

Наманган ФВБ Матбуот хизмати
"Ҳурматли ота-оналар фарзандларингизни тез оқар канал, дарё ва кўл атрофларида назоратсиз қолдирманг, фарзандларингиз ҳаётига зомин бўлманг!" - дейилади хабарда.






