АсосийJamiyat

Китобда бемор врачлар хатоси туфайли вафот этдими? Ҳолат юзасидан маълумот берилди

'Китобда бемор  врачлар хатоси туфайли вафот этдими? Ҳолат юзасидан маълумот берилди'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда Китоб тумани тиббиёт бирлашмасида ётқизилган беморнинг врачлар хатоси туфайли вафот этганлиги ҳақидаги хабар тарқалди. Ҳолат юзасидан Китоб тумани Тиббиёт бирлашмаси изоҳ берди.

Унга кўра, 5 август куни соат 13:30лар атрофида Китоб тумани тез ёрдам бўлимининг Макрид филиали навбатчилик қисмига шу ҳудудда яшовчи Н.Б.нинг қорин соҳасида қаттиқ оғриқ юз бераётганлиги бўйича қариндошлари томонидан чақирув келиб тушади. Шундан сўнг, тезда навбатчи шифокорлар Т.Ешонқулов ҳамда фельдшер З.Қурбоновалардан тузилган тез ёрдам гуруҳи айтилган манзил томон етиб келади. Беморни кўрикдан ўтказиш мобайнида, ҳақиқатда бемор томонидан қорин соҳасда кучли ўгриқдан шикояти борлиги маълум қилинади.

 Шифокорлар томонидан унга ҳазм аъзолари фаолияти функциясини бузилиши ташхиси қўйилади ва биринчи ёрдам сифатида оғриқ қолдирувчи уколлар қилинади. Шундан сўнг, тиббиёт ходимлари беморни шифохонага ётқизиш кераклгини айтишади, фуқаро Н.Б. эса айни вақтда оғриқлари тўхтаганлиги сабабли шифокорлар таклифини рад этади. Шундай бўлсада, тез ёрдам ходимлари унинг яқинларига Ультратовуш ва лабаратор текширувлардан ўтиши лозимлигини таъкидлашади.

Шу куннинг ўзида яна фуқаро Н.Б.да оғриқлар қайта кучая бошлайди ва соат 16:00 лар атрофида қариндошлари томонидан  Китоб тумани тиббиёт бирлашмаси қабул диагностика бўлимига олиб келинади. Бу ерда навбатчи шифокор А.Хасанов томонидан бемор қайта кўрикдан ўтказилади. Ҳар галгидек, биринчи ёрдам сифатида оғриқ қолдирувчи сифатида уколлар қилинади. Н.Б. ношпа инъекциясини олгандан сўнг оғриқлари камайиб, ўзбошимчалик билан шифокорлар рухсатисиз яширинча уйига қайтиб кетади.  

Соат тахминан 22:00ларда унда яна оғриқлар  қайта кучая бошлайди ва бирлашманинг қабул диагностика бўлимига мурожаат қилади. Уни бу сафар навбатчи реаниматолог М.Хатамов, навбатчи терапевт Н.Келдиева ва навбатчи хирург Б.Аҳмедовлар қабул қилиб, зудлик билан УТТ, ренгенография, ЭКГ, лабаратор тахлиллардан  ўтказишади. Таҳлил натижаларига асосланиб, беморга ўткир панкреатит (ошқозон ости безининг ўткир ёки сурункали яллиғланиши) ташхиси қўйилади ва биринчи ёрдам сифатида оғриқ қолдирувчи уколлар қилинади. 

Н.Б.нинг доимий шфокорлар кузатуви остида бўлиши кераклиги инобатга олиниб, уни туман шошилинч тез ёрдам бўлимига ўтказишади. Ўрганишлар давомида беморда яна қўшимча ёндош касалликлар Қандли диабет ва семизликни 3 даражаси мавжудлиги аниқланади. Бўлимда шифокорлар томонидан даволаш стандартлари асосида зарурий муолажалар қилинади. Беморнинг ҳолати яхшилангандан сўнг, куннинг эртасига яъни 6 август санаси эрта тонгда Н.Б.нинг яқинлари шифокорларнинг тавсиясисиз, уни Самарқанд шаҳрига олиб кетишади.  

Шундан сўнг бемор вафот этган.

    Бошқа янгиликлар