Ижтимоий тармоқларда имтиҳон саволлари тарқалиб кетди
Ижтимоий тармоқларда Она тили ва адабиёти фанидан имтиҳон тест топшириқларининг расмлари т...
Ижтимоий тармоқларда Она тили ва адабиёти фанидан имтиҳон тест топшириқларининг расмлари тарқалиб кетди. Ҳолатга Давлат Тест маркази ойдинлик киритди:
Она тили ва адабиёти фанидан тест топшириқлари акс этган 1134532 рақамли тест топшириқлари китоби 2021-йилги диагностик тест синовларига тааллуқли бўлиб, мазкур тест топшириқлари китоблари 2021-2022-ўқув йили учун олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синовларига тегишли эмас. Қайд этиш керакки, жорий йилги тест синовларида тест топшириқлари сони қисқартирилган бўлиб, 66-75-тест топшириқлари мавжуд эмас.
Мажбурий фанлар блокининг она тили фанидан тест топшириқлари акс этган 1565631 рақамли тест топшириқлари китоби 9-август куни Тошкент шаҳрида ўтказилган тест синовларига тааллуқли бўлиб, мазкур абитуриент тест синови вақтида телефондан фойдалангани видеокузатув орқали аниқланиб, Вазирлар Маҳкамасининг 2018-йил 3-апрелдаги 261-сон қарори билан тасдиқланган Низомнинг 52-бандига мувофиқ тест синовидан четлаштирилди.
Тошкентда олий таълим муассасаларида биринчи смена соат 08:00 дан бошланиши ортидан метронинг эрталабки ва кечки тирбанд вақтлардаги юкламаси ошиши кутилмоқда.