Ижтимоий тармоқларда айрим абитуриентларнинг жавоблар варақалари келтирилган ҳолда сканер қурилмалари хато ишлаяпти деган мазмунда фикрлар билдирилмоқда. Бу бўйича Давлат тест маркази қуйидагиларни маълум қилди:
- Тест топшириғига жавоб белгиланмасада тўғри деб олиниши эътирозлар бланкаси билан боғлиқ ва бу бўйича аввалроқ расмий муносабат берилган.
- Бир нечта жавоб белгиланганда улардан бири тўғри жавоб сифатида олиниши AҚШнинг СCAНТРОН корпорациясининг иНСИГҲТ туркумига кирувчи оптик қурилмаларининг дастурий таъминоти ва махсус алгоритми билан боғлиқ бўлиб, бу ҳолат хато ҳисобланмайди.
Яъни мазкур қурилмалар жавобни ўқишда айлананинг бўялганлик ҳолатини текширади ва каттароқ бўялган айлана белгиланган жавоб сифатида олинади. Aйланаларнинг бўялганлик ҳолати бир-бирига яқин бўлганда эса бирдан ортиқ жавоб белгиланган ҳисобланади ва тест топширувчига мазкур тест топшириғи учун балл берилмайди.
Умуман олганда SCANTRON корпорациясининг оптик сканерлари дунёдаги энг ишончли қурилмалардан ҳисобланиб, AҚШ, Япония, Туркия каби ривожланган давлатлар ҳам айнан шу қурилмалардан фойдаланади.
Ижтимоий тармоқларда тарқалаётган жавоблар варақалари эса мазкур шахсларнинг миллионлаб абитуриентлар учун жуда муҳим бўлган, уларнинг келажагини белгилаб берадиган давлат тадбирига беписандлик билан қараётганлиги, замирида йигирмадан ортиқ ташкилотнинг жуда катта меҳнати ва заҳмати ётган жараённи обрўсизлантиришга ҳаракат қилаётганлиги ва тест синовига катта мақсадлар қўйган ҳолда талаба бўлиш учун эмас, балки бошқа бир ғаразли ниятларни кўзлаган ҳолда келаётганлигидан даракдир.






