АсосийJamiyat

"Марказлашган иссиқлик тармоқларининг 2 500 км бўлган қисми яроқсиз" – Ўзбекистоннинг иссиқлик тизими бу йилги куз-қиш мавсумига тайёрми?

'"Марказлашган иссиқлик тармоқларининг 2 500 км бўлган қисми яроқсиз" – Ўзбекистоннинг иссиқлик тизими бу йилги куз-қиш мавсумига тайёрми?'ning rasmi

Бугунги кунда республика бўйича жами Вазирлик балансидаги 578 та қозонхонадан 500 таси фаолият кўрсатиб келмоқда, марказлашган иссиқлик тармоқларининг 2 500 км бўлган қисми яроқсиз аҳволда бўлиб, тармоқдаги йўқотишлар ўртача 35-40 фоизни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Darakchi.uz журналисти  АОКАда ўтказилган Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги иштирокидаги матбуот анжуманидан хабар бермоқда. 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 8 апрелдаги топшириғига мувофиқ, 31 та вазирлик идоралар ва хўжалик бирлашмаларнинг таклифлари асосида Вазирлар Маҳкамасининг “Республика иқтисодиёти тармоқлари, ижтимоий соҳа объектларини ва кўп квартирали турар жой фондини 2021/2022 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарор лойиҳаси ишлаб чиқилиб Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги томонидан Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритилди. Лойиҳага кўра:

I. Иссиқлик ва ичимлик сув таъминоти объектлари бўйича:

  • 28 та марказий ва маҳаллий қозонхоналарни мукаммал ва 66 та қозонхоналарни жорий таъмирлаш;
  • 930 та турли маркадаги қозонларни мукаммал ва жорий таъмирлаш;
  • 746,9 км иссиқлик тармоқларини мукаммал ва жорий таъмирлаш режалаштирилган.
  • Бугунги кунда куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари доирасида:
  • 19 та (67,8 %) марказий ва маҳаллий қозонхоналарни мукаммал таъмирлаш;
  • 42 та (63,6 %) марказий ва маҳаллий қозонхоналарни жорий таъмирлаш;
  • 597 та (64,1%) қозонларни мукаммал ва жорий таъмирлаш;
  • 438,6 км (58,7%) иссиқлик тармоқларини мукаммал ва жорий таъмирлаш ишлари амалга оширилди.

Бундан ташқари, жами 760,6 км ичимлик сув тармоқларини ва 1 314 дона насос ускуналарини мукаммал ва жорий таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда.

2021 йилда амалга оширилаётган ишлар:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 28 декабрдаги ПҚ-4936 сон қарорига асосан 100,0 млрд.сўм маблағлар ҳисобидан 5 та (Янгийўл шаҳридаги “РК-1”, “Турон”, Самарқанд шаҳридаги “РК-1”, “Марғилон иссиқлик манбаи” АЖ орқали Марғилон шаҳридаги 130 та кўп хонадонли уйларни иссиқлик энергияси билан таъминлаш лойиҳаси, Келес шаҳарчасидаги “Озодлик” МФЙдаги кўп хонадонли уйларни иссиқлик энергияси билан таъминлаш лойиҳаси) объектларда модернизация ва реконструкция қилиш ишлари амалга оширилмоқда.

Хусусан, Тошкент вилояти Янгийўл шаҳридаги “Турон” марказий қозонхонасини модренизация ва реконструкция килиш орқали мавжуд 23 та кўп қаватли уйлар ва 2 та ижтимоий соҳа объектларига “Тошкент вилояти иссиқлик электр маркази” АЖ орқали марказлашган иссиқ сув ва иссиқлик энергияси билан таъминлаш кўзда тутилган.

Янгийўл шаҳридаги “РК-1” марказий қозонхонасини 13 млрд.сўм маблағлар ҳисобига модренизация ва реконструкция қилиш орқали мавжуд 54 та кўп қаватли уйлар ва 4 та ижтимоий соҳа объектларига марказлашган иссиқ сув ва иссиқлик энергияси билан таъминлаш ишлари бошлаб юборилган.

Зангиота тумани Келес мавзесида 500 млн.сўм маблағлар ҳисобига 1 та маҳаллий қозонхона ҳамда 100 м.дан иборат иссиқлик тармоғи модернизация ва реконструкция қилиниб ишга туширилиши арафасида. Бунинг атижасида 3 та кўп қаватли уйлар (154 та хонадон) иссиқ сув ва иссиқлик энергияси билан таъминади.

Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳридаги РК-1 марказий қозонхонасида жами 74, 6 млрд.сўм маблағлар ҳисобидан (21МВт)ли 3 та автоматик тизимли қозонларини ўрнатиш ҳамда 15,4 км иссиқлик тармоқларини янгилаш ишлари амалга оширилиши режалаштирилган.

Фарғона вилояти Марғилон шаҳрининг “Гулистон”, “Зуҳро”, “Милтиқсоз”, “Чилонзор”, “Саҳоват” МФЙлари ҳудудларида жойлашган мавжуд 130 та кўп қаватли уй (5711 та хонадон) ларни ҳамда 19 та ижтимоий соҳа объектларига иссиқлик энергияси “Фарғона иссиқлик электр маркази” АЖ орқали марказлашган иссиқ сув ва иссиқлик энергияси билан сифатли ва узлуксиз таъминлаш бўйича 87,987 млрд.сўм маблағлар ҳисобидан 1 та насос стансиясини қуриш, 20,5 км иссиқлик тармоқлари ётқизиш ва 128 та дона индивидуал иссиқлик пунктлари (ИИП) ўрнатилиши режалаштирилган бўлиб, ишлар  олиб борилмоқда

Наманган шаҳри Давлатобод туманидаги "Мустақиллик" ва "Халқлар дўстлиги" МФЙлар ҳудудида ҳар бирининг қуввати 60 МВтга тенг бўлган 2 та марказий қозонхона, 60,0 км иссиқлик тармоқлари қуриш ва 400 та ИИП ўрнатиш ишларига 157,5 млрд.сўм маблағлар ажратилиши режалаштирилган. Лойиҳа натижасида Наманган шаҳридаги 350 та кўп квартирали уйлар (16 334 хонадон) ва 37 та ижтимоий соҳа объектлари иссиқлик таъминоти билан таъминланади.

Бошқа янгиликлар