АсосийJamiyat

Тошкентда "Cobalt" ва "Spark" тўқнашди

'Тошкентда "Cobalt" ва "Spark"  тўқнашди'ning rasmi

Тошкент шаҳар, Мирзо Улуғбек туманида "Cobalt" ҳамда "Spark"  тўқнашди. 

ЙҲХББнинг дастлабки берган маълумотларига кўра, жорий йилнинг 10 август куни соат  таҳминан 15:30 ларда Тошкент шаҳар, Мирзо Улуғбек тумани, Мустақиллик шоҳ кўчасида ҳайдовчи, 1968 йилда туғилган Т.Т. бошқарувидаги "Spark" ҳамда ҳайдовчи 2002 йилда туғилган Д.К. бошқарувидаги "Cobalt" русумли автомобиллар иштирокида тўқнашув содир бўлган.

Натижада, "Cobalt" русумли автомобиль ҳайдовчиси тан жароҳати билан шифохонага олиб кетилган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув олиб борилаётгани маълум қилинди.

ЙҲХББ барча ҳайдовчилардан қоидаларга риоя қилишларини сўрамоқда.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар