Давлат ва жамоат ташкилотлари тизимида 1 300 нафардан ортиқ, шу жумладан вазирлик ва идораларда 45 нафар, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳамда Вазирлар Маҳкамасида 39 нафар, маҳаллий давлат ҳокимияти органларида 207 нафар аёл раҳбарлик лавозимларида фаолият юритмоқда. Бу ҳақда ЎзЭОАВМА хабар берди.
Айни дамда Ўзбекистон Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси “Медиа-Холл”ида “Аёллар медиа клуби” фаоллари иштирокида очиқ мулоқот ўтказилмоқда.
ЎзЭОАВМА томонидан Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси билан ҳамкорликда ўтказилган мазкур мулоқотда мамлакатимизда турли соҳалардаги фаол хотин-қизлар –депутатлар, вазирлик ва идоралар мутасаддилари, тадбиркор ва ишбилармонлар, олимлар ва адиблар, журналист ва блогерлар таклиф этилди.