АсосийJamiyat

Ўзбекистонда тадбиркор аёллар сони бир йилда 45 минг нафарга етди

'Ўзбекистонда тадбиркор аёллар сони бир йилда 45 минг нафарга етди'ning rasmi

Кеча, 10 август куни ЎзЭОАВМА томонидан жамиятда аёлларнинг ўрни, уларнинг муаммоларига бағишлан очиқ мулоқот ташкил этилгани ҳақида хабар берган эдик.

Очиқ мулоқотда масъуллар томонидан қуйидагилар маълум қилинди:

  • Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатларининг 32 фоизи, Сенати аъзоларининг ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, маҳаллий Кенгашлар депутатларининг қарийб 25 фоизини хотин-қизлар ташкил этади;
  • тижорат банклари микрокредит базаси мижозларининг 30 фоизидан ортиғини хотин-қизлардан иборат;  
  • қишлоқ хўжалигининг турли соҳаларида 1,5 миллиондан ортиқ хотин-қизлар меҳнат қилади. Тадбиркорлик субъектларининг 20 фоизига, шу жумладан фермер хўжаликларининг 7,3 фоизига аёллар раҳбарлик қилади;
  • бугунги кунда умумий ўрта таълим ўқитувчиларининг 70 фоиздан ортиғини аёллар ташкил этмоқда.

Бундан ташқари тижорат банклари микрокредит базаси мижозларининг 30 фоизидан ортиғини хотин-қизлар ташкил этмоқда. Тижорат банклари маблағлари ҳисобидан 172 мингдан ортиқ хотин-қизларга 4,9 триллион сўм миқдорида кредитлар ажратилди. Бунинг натижасида тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйган хотин-қизлар сони бир йилда 45 минг нафарга кўпайди.
Ўзини ўзи банд қилган фуқароларга вақтинча меҳнат гувоҳномаларини бериш ва уларнинг иш стажини қайд этиш тартиби жорий этилгач, норасмий секторда банд бўлган хотин-қизларнинг улуши 27 фоизга етди.

Эслатиб ўтамиз, ЎзЭОАВМА томонидан ишлаб чиқилган “Янги Ўзбекистон. Янги нигоҳ” медиа-дастурида ўнлаб лойиҳалар қатори “Аёллар медиа клуби”ни ташкил этиш ва мунтазам равишда фаол аёллар иштирокида турли мавзуларда мулоқотлар ўтказиш белгиланган.  

Бошқа янгиликлар