АсосийЖАМИЯТ

Мўйноқда ҳакамдан норози бўлган футбол мухлислари оммавий жанжал кўтаришди (Видео)

Ижтимоий тармоқларда Мўйноқда оммавий муштлашув рўй бергани ҳақидаги хабар ва видеола...

'Мўйноқда ҳакамдан норози бўлган футбол мухлислари оммавий жанжал кўтаришди (Видео)'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда Мўйноқда оммавий муштлашув рўй бергани ҳақидаги хабар ва видеолавҳалар тарқалди. 

Мазкур ҳолат юзасидан ИИВ матбоут хизмати раҳбари Шоҳрух Ғиёсов изоҳ берди.

Қорақалпоғистон ИИВнинг маълумотига кўра, 10 август куни соат 18:00 да Қорақалпоғистоннинг Мўйноқ туманида жойлашган «Орол» стадионида туманнинг «Мўйноқ сити» ва «Жайхун» жамоалари ўртасида ҳудудийлик босқичи бўйича футбол ўйини бўлиб ўтган.

«Ушбу учрашувнинг 67-дақиқасида иккита жамоа ўртасида келишмовчилик келиб чиққан ва айрим томошабинлар томонидан ўйинни бошқарган бош ҳакамнинг хатти-ҳаракатларидан норози бўлиб майдон томонга чиқиб кетиш ҳолати юз берган», дейилади хабарда.

    Бошқа янгиликлар