Шу йил феврал ойида Президент Наманганга қилган ташрифи доирасида меҳрибонлик уйида бўлиб болажонлар билан суҳбат қурган ва уларни яшаш, ўқиш тарзи билан яқиндан танишган ва болажонларга йил якунига қолмай, улар учун мазкур меҳрибонлик уйи қайта таъмирланиб, жихозланиб фойдаланишга топширлиши ҳақида айтган эдилар.
Ана ашу қувончли кун, бу ерда тарбияланаётган 40 нафардан ортиқ ўғил қизларни узоқ куттирмади.
Бугун Наманган шаҳридаги 26 сонли меҳрибонлик уйи тубдан қайта таъмирланиб, жихозланиб улар учун барча шароитлари яратилган холда энг сўнги лойиҳа ва дизайн ишланмалари асосида фойдаланишга топширилди. Бу ҳақда махсус мухбиримиз Умида Қўшоқова хабар берди.
Маълум бўлишича, меҳрибонлик уйида 3 ёшдан 18 ёшгача бўлган 40 нафар етим болалар ва ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болалар тарбияланмоқда. Қурилиш-таъмирлаш ишлари Ўзбекистон Республикаси Касаба уюшмалари федерацияси буюртмачилигида пудратчи “Касаба саноат” МЧЖ, “Story Aliance Servis” МЧЖ томонидан 8 млрд.сўм маблағ эвазига жорий таъмирлаш ишлари бажарилган. Лойиҳа асосида ҳудуддаги 6,5 минг квадратдан ошиқроқ йўл асфальтланди, ётоқхона ва ўқув бинолари замонавий жиҳозлар билан жихозланди ва бинони қайта таъмирлаб, замонавий кўринишга келтирилган.
Хусусан, 76 нафар тарбияланувчига мўлжалланган ётокхона, ўқув хоналари, 10 турдаги тўгарак хоналари, 80 ўринли ошхона биноси, ёпиқ бассейн, замонавий спорт зали таъмирланган, очиқ спорт ва ўйин майдончалари янгидан қурилган. .