UzAuto Motors 2021 йил 5 июлдан янги турдаги Chevrolet Damas ва Chevrolet Labo машиналарини сота бошлади. Бу ҳақда компания Матбуот хизмати маълум қилди.
Унга кўра, янги турдаги машиналар бозор талабларига мувофиқ ишлаб чиқарилаяпти.
Aвтомашида учинчи қатор ўриндиғи ва юк бўлинмаси ён томони мавжуд эмас. Нархи ҳам шунга мос.
— Бу машиналар бозор талабига мувофиқ тайёрланган бўлиб, кичик ва ўрта бизнес эҳтиёжлари учун ишлаб чиқарилган, — дейилади хабарда.
Нархлар:
Chevrolet Damas — 77 790 000 сўм.
Chevrolet Labo — 76 891 000 сўм.