Жорий йилнинг 9 август куни Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Россия Федерациясининг «КАМАЗ» акциядорлик жамияти вакиллари ушбу давлатда ишлаш истагида бўлган фуқароларни танлов асосида ишга жалб қилаётгани ҳақида хабар берган эди.
Маълум бўлишича, танлов ҳали ҳам давом этамоқда ва Россия Федерациясида ишлаш истагида бўлган фуқаролардан хорижга чиқиш биометрик паспорти (қизил паспорт) билан иштирок этишлари сўралмоқда.
Бўш иш ўринлари:
- Чилангар (слесарь механосборочных работ);
- Штампловчи (штамповщик);
- Юк ташувчи (транспортировщик).
Танлов ўтказиладиган ҳудудлар:
12 август куни
- Жиззах шаҳри, Ш.Рашидов кўчаси 44-уй, "Ишга марҳамат" мономаркази биноси. (Мўлжал: Жиззах "Ўрда боғи" ёнида, Боулинг рўпарасида). Мурожаат учун: (72) 223-81-59.
- Тошкент вилояти, Нурафшон шаҳри, Қумариқ МФЙ, Қумариқ шоҳ кўчаси 1-уй. Мурожаат учун: (55) 900-33-10.
13 август куни
- Сирдарё вилояти, Гулистон шаҳри, Хондамир кўчаси, 49-уй. (Мономарказ биноси) Мурожаат учун: (67) 225-55-59.
- Тошкент шаҳри, Миробод тумани, Шаҳрисабз кўчаси, 34-уй (Япон маркази биноси). Мурожаат учун: (71) 236-30-40.
Шунингдек, 13 август куни соат 14:00 да Агентликнинг Нукус, Хоразм, Навоий ва Бухоро минтақавий филиалларида онлайн тартибда танловлар ўтказиш режалаштирилган.
Қўшимча маълумот учун:
(71) 202-33-55 (ички рақамлар 77, 88).
Қисқа рақам 1282.