АсосийJamiyat

Тошкент шаҳар ҳокимлиги ходими вафот этди

'Тошкент шаҳар ҳокимлиги ходими вафот этди'ning rasmi

Тошкент шаҳар ҳокимлиги Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўйича ҳоким ўринбосари котибияти мудири Малика Расулованинг вафот этди. Шу муносабат билан Тошкет шаҳар ҳокимлиги  унинг оила аъзолари, яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирди.

Маълум қилинишича, Малика Расулова меҳнат фаолиятида фидойилиги, ташаббускорлиги, ўз вазифасига сидқидилдан ёндашиши билан ажралиб турган. У иш фаолиятини Олмазор туманидаги мактабда ўқитувчиликдан бошлаган.

 Марҳума мактаб директори ўринбосари, Олмазор туман ҳокимлиги бош мутахассиси, Тошкент шаҳар ҳокимлиги оила, оналик ва  болаликни ижтимоий муҳофаза қилиш котибияти бош мутахассиси, котибият мудири каби масълиятли лавозимларда ишлаган.  

    Бошқа янгиликлар