АсосийMadaniyat

“Ҳали уруш тугамади” фильмининг съёмка жараёнлари бошланди

'“Ҳали уруш тугамади” фильмининг съёмка жараёнлари бошланди'ning rasmi

Кинематография агентлиги “Ёшлик” киностудияси томонидан “Дебют старт-2021” кинофестивалида ғолиб бўлган сценарий лойиҳалари асосида “Ҳали уруш тугамади” қисқа метражли фильмининг съёмка жараёнлари бошланди.  Бу ҳақда Кинематография агентлиги Ахборот хизмати маълум қилди.

Кинокартина уруш бўлаётган шаҳарларнинг бирида 9 ёшли Али ва 7 ёшли Марьям исмли қизалоқнинг ҳаёти ва тақдири акс эттирилади. Болалар воқеа якунида ўз ватанига қайтиб келишади, аммо қалбларида совуқ урушнинг асорати ўчмайди.  

Сценарий муаллифи Гўзалой Солиҳ қизи, режиссёр Дилшода Қосимова, постановкачи оператор Одил Қосимов, рассом Муҳаммадали Раҳимов, гримёр Мафтуна Исматова, картина директори Ориф Собиров.

 

    Бошқа янгиликлар