АсосийЖАМИЯТ

Ногиронлиги бўлган болаларни зарур техник воситалар ва муолажалар билан таъминлаш ишлари янада жадаллашади

Президентимизнинг “Ногиронлиги бўлган шахсларга кўрсатилаётган тиббий-ижтимоий хизматлар с...

'Ногиронлиги бўлган болаларни зарур техник воситалар ва муолажалар билан таъминлаш ишлари янада жадаллашади'ning rasmi

Президентимизнинг “Ногиронлиги бўлган шахсларга кўрсатилаётган тиббий-ижтимоий хизматлар сифатини янада яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига кўра, ногиронлиги бўлган шахсларга, айниқса болаларга кўрсатилаётган тиббий-ижтимоий хизматлар сифатини янада яхшилаш мақсадида:

  • мактабгача ва ихтисослаштирилган таълим муассасаларида таълим олаётган эшитиш қобилияти заиф болаларни замонавий эшитиш мосламалари билан таъминлаш орқали мослаштирилган (адаптив) ўқув тизимини жорий қилиш;

 

  • кохлеар имплантантларини ўрнатиш бўйича жарроҳлик амалиётини ўтказишдан олдин ва ундан кейинги реабилитация жараёнини Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан тўлиқ бепул амалга ошириш;

 

  • болаларни туғма, патологик ва орттирилган мушак-скелет тизимидаги ўзгаришлар ва деформацияларни даволаш учун зарур бўлган тиббиёт буюмлари ва эндопротезлар билан узлуксиз таъминлаш, жумладан экзоскелет ускунасини олиб кириш орқали ногиронлиги бўлган шахсларнинг одатий ҳаётга мослашувини тезлаштириш;

 

  • бош миядаги патологик ўзгаришлар (жумладан, гидроцефалия) билан туғилган болаларнинг, шунингдек, янги туғилган чақалоқлар, болалар ва ўсмирлардаги туғма юрак нуқсонларининг жарроҳлик амалиётини ўтказишни давлат таъминотига олиш;

 

  • ногиронлиги бўлган шахсларни замонавий электро-пультли ногиронлар аравачалари билан босқичма-босқич таъминлаш;

 

  • кўзи ожиз болалар ва катталарни ҳаёти учун зарур бўлган техник воситалар, жумладан овозли термометр, овозли тонометр ва йиғма Брайл алифбоси билан босқичма-босқич таъминлаш белгиланди.

 

    Бошқа янгиликлар