АсосийJamiyat

Россияда ишлаш истагида бўлган ўзбекистонликларга иш таклиф қилинди

'Россияда ишлаш истагида бўлган ўзбекистонликларга иш таклиф қилинди'ning rasmi

Жорий йилнинг 9 август куни Россия Федерациясининг «КАМАЗ» акциядорлик жамияти вакиллари ушбу давлатда ишлаш истагида бўлган фуқароларни танлов асосида ишга жалб қилаётгани ҳақида хабар берилган эди.

Ушбу танлов давом этаётганлиги ва Россия Федерациясида ишлаш истагида бўлган фуқаролардан хорижга чиқиш биометрик паспорти (қизил паспорт) билан иштирок этишлари сўралади. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги хабар бермоқда. 

Бўш иш ўринлари:

  • Чилангар;
  • Штампловчи;
  • Юк ташувчи.

Танлов ўтказиладиган ҳудудлар:

13 август куни

  • Сирдарё вилояти, Гулистон шаҳри, Хондамир кўчаси, 49-уй. (Мономарказ биноси) Мурожаат учун: (67) 225-55-59.
  • Тошкент шаҳри, Миробод тумани, Шаҳрисабз кўчаси, 34-уй (Япон маркази биноси). Мурожаат учун: (71) 236-30-40.

Шунингдек, 13 август куни соат 14:00 да Агентликнинг Нукус, Хоразм, Навоий ва Бухоро минтақавий филиалларида онлайн тартибда танловлар ўтказиш режалаштирилган. 

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар