Ўзбекистонда жами 1 миллион 380 минг нафардан ортиқ аҳоли тўлиқ эмланди. 12 августда мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 268 693 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.
Улардан:
- 1-босқич эмланганлар 216 721 нафарни,
- 2-босқич эмланганлар 42 772 нафарни,
- 3-босқич эмланганлар 9 200 нафарни ташкил қилди.
️Айни кунгача мамлакатимизда жами 11 651 161 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:
- 1-босқич эмланганлар 8 265 847 нафарни,
- 2-босқичда эмланганлар 2 466 618 нафарни,
- 3-босқич эмланганлар 918 696 нафарни ташкил қилди.
️Шу кунгача тўлиқ эмланган фуқаролар 1 380 457 нафарни ташкил қилмоқда.
Кеча эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
- Қашқадарё вилояти (49 766 доза),
- Сурхондарё вилояти (37 501 доза),
- Андижон вилояти (25 676 доза) банд қилди.
Жами эмлашлар бўйича юқори кўрсаткичлар:
- Фарғона вилоятида 1 316 604 доза,
- Наманган вилоятида 1 311 393 доза,
- Андижон вилоятида 1 241 177 доза
- Самарқанд вилоятида 1 159 830 дозани ташкил қилмоқда.
Эмлаш жараёнлари давом этади.






