1

Москва шаҳрида ДАИШга алоқадор 20 нафар шахс қўлга олинди

ДУНЁ 31.03.2016, 11:35
Москва шаҳрида ДАИШга алоқадор 20 нафар шахс қўлга олинди

Россия пойтахти Москва шаҳрида ДАИШ террорчилик гуруҳига алоқадор 20 киши қўлга олинди. Бу ҳақда “Lenta.ru” хабар бермоқда.

Дастлабки маълумотларга кўра, қўлга олинганлар ДАИШ террорчилик гуруҳига даъват этиш билан шуғулланган.  Уларнинг Туркия фуқароси эканлиги айтилмоқда. Қўлга олинланганларнинг ёнида сохта ҳужжатлар бўлган. Ҳозирда уларнинг халқаро экстремистик ташкилотларга алоқадорлиги текширилмоқда.

Ўтган ойда Екатеринбург шаҳрида ДАИШ террорчилик ташкилотининг саккиз нафар аъзоси қўлга олинган эди.   Улар қўлдан ясалган портловчи мосламалар воситасида Москва, Петербург ва Свердловск шаҳарларида терактлар ўтказишни режалаштиргналикда айбланмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1