АсосийSiyosat

Президент «Янги Ўзбекистон» боғида олиб борилаётган бунёдкорлик ишларини кўздан кечирди

'Президент «Янги Ўзбекистон» боғида олиб борилаётган бунёдкорлик ишларини кўздан кечирди'ning rasmi

Президент Шавкат Мирзиёев 13 август куни «Янги Ўзбекистон» боғида олиб борилаётган бунёдкорлик ишларини кўздан кечирди. Бу ҳақда Президент Матбуот хизмати маълум қилди.

Боғда манзарали дарахтлар ва гуллар экилиб, сўлим ҳудудлар барпо этилмоқда. Байрам тадбирлари ўтказиш учун 5 минг ўринли очиқ амфитеатр қурилмоқда.

Давлатимиз раҳбарига ушбу амфитеатрда бўлажак қулайликлар ҳақида маълумот берилди.

«Истиқлол» мажмуасининг асоси тикланиб, қуриш ва пардозлаш ишлари давом эттирилмоқда. Унда Ўзбекистоннинг 3 минг йиллик тарихи, аждодларимизнинг буюк мероси, халқимизнинг миллий қадриятлари ўз ифодасини топади.

Президентимиз ушбу мажмуадан ўрин оладиган барельеф ва безак намуналари билан танишди. Мутасадди ва қурувчиларга ўз тавсияларини берди.  

    Бошқа янгиликлар