Ижтимоий тармоқларда тест материаллари тарқалаётгани ростми? ДТМ ижтимоий тармоқларда тарқалаётган тест материаллари юзасидан ахборот берди.

Унга кўра, кимё тест топшириқлари акс етган 1878112 рақамли тест топшириқлари китоби 12-август куни Фарғона вилоятининг Сўх туманида ўтказилган тест синовларига тааллуқли бўлиб, мазкур абитурийент тест синови вақтида телефондан фойдаланаётгани аниқланиб, далолатнома асосида тест синовларидан четлаштирилган.








