АсосийDunyo

АҚШ бугун Қобулдаги элчихона ходимларини эвакуация қилмоқда. Дипломатлар хавфсизлиги ҳужумчи вертолётлар томонидан таъминламоқда (Видео)

'АҚШ  бугун Қобулдаги элчихона ходимларини эвакуация қилмоқда. Дипломатлар хавфсизлиги ҳужумчи вертолётлар томонидан таъминламоқда (Видео)'ning rasmi

АҚШ  бугун Қобулдаги элчихона ходимларини эвакуация қилишни бошлади. Бу ҳақда Reuters хабарига таяниб маълумот берилмоқда.

"Ходимларнинг кўпчилиги тарк этишга тайёр элчихона ўз ишини давом эттирмоқда", - деган америкалик бир амалдор ва ҳозир "элчихонадан кичик бир гуруҳ" чиқиб кетаётганини таъкидлаган.

АҚШ ҳукумати пайшанба куни Қобулдаги элчихонаси ходимлари сонини камайтирганини эълон қилган. Эвакуация пайтида америка қўшинлари хавфсизликни таъминлаб турибди. Бу ҳақда ижтимоий тармоқларда ҳам видеолар акс этмоқда. 

 

АҚШ Президенти Жо Байден шанба куни Америка Қўшма Штатлари америкалик дипломатларни Афғонистондан хавфсиз олиб чиқиш, шунингдек ҳарбий кампания пайтида АҚШ армиясига ёрдам берган афғонларни эвакуация қилиш учун жами 5000 аскар юборишини айтган.

    Бошқа янгиликлар