АсосийJamiyat

Қорақолпоғистонлик ёш тадбиркор ИИБ ходимлари томонидан калтаклаганлигини айтмоқда

'Қорақолпоғистонлик ёш тадбиркор ИИБ ходимлари томонидан калтаклаганлигини айтмоқда'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда Қорақолпоғистон Республикаси Амударё тумани, Манғит шаҳрида яшовчи ёш тадбиркор ИИБ ходимлари томонидан калтаклаганлиги ҳақида маълумотлар тарқалмоқда. 

ИИВ Ахборот хизмати раҳбари Ш.К.Ғиёсов бу маълумотларни ёлғон эканлигини таъкидламоқда. 

Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ маълумотига кўра, жорий йилнинг 30 июнь куни тахминан соат 23:00да Амударё тумани Манғит шаҳрида жойлашган Истироҳат боғида ташкиллаштирилган “Ёшлар фестивали” якунланиб, фуқаролар тарқалаётган вақтда, шу ерда хизмат олиб бораётган ИИБ ходимлари, 7-8 нафар ёшлар ўзаро жанжаллашаётганлигини кўриб, жамоат тартибини бузаётган фуқароларнинг шахсини аниқлаб, профилактик чора кўриш мақсадида Амударё тумани ИИБга таклиф қилишган. 

Ёшлар орасида фуқаро У.Н. ИИБ ходимларининг қонуний талабларига бўйсунмай уларга фаол қаршилик кўрсатган. Фуқаро У.Н. ва унинг шериклари ИИБга олиб келинган ва навбатчилик қисмида, видеокамера тасвири остида тегишли профилактик суҳбат ўтказилиб, ҳуқуқбузарликлари тегишли тартибда расмийлаштирилган.

Шундан сўнг, фуқаро У.Н. ИИБ биносидан чиқиб, Амударё тумани ИИБ профилактика инспекторлари Ж.Атаниязов ва А.Нагиметовлар уни ҳақоратлаб тан-жароҳати етказганлиги тўғрисида шикоят қилган.

Фуқаронинг шикояти прокуратура органлари томонидан ўрганилиб, туман ИИБ профилактика инспекторларининг ҳаракатларида қонун бузилиш ҳолатлари аниқланманган.

 

 

 

    Бошқа янгиликлар