АсосийSalomatlik

Коронавирус касаллиги муолажаси билан кимётерапияни бир вақтда олиб бориш мумкинми?

'Коронавирус касаллиги муолажаси билан кимётерапияни бир вақтда олиб бориш мумкинми?'ning rasmi

АОКАда бўлиб ўтган  брифингда Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Севара Убуйдуллаева аҳолидан келган саволларга жавоб берди:

" – Бу беморнинг бугунги аҳволига боғлиқ. Агар коронавирус касаллиги оқибатида онкологик ҳолат зўрайишни бошлаган бўлса ва кимё-давосига эҳтиёж юқори бўлса, шу касалхонада даволаётган шифокор, реаниматолог ва онкологлар беморни умумий ҳолатини ўрганиш натижасидаги хулосаси асосида кимё-давосини ўтказиш учун кўрсатма берилади.  

Бунда албатта, беморнинг иммун ҳолати ва организмининг бардошлиги инобатга олинади, яъни беморнинг организмидаги аъзоларнинг фаолияти кимё-давоси ва коронавирус давоси бирга олиб борилишини кўтара олиши мумкин бўлса рухсат этилиши мумкин.  

Агарда, бемор ҳаётига хавф солиши мумкин ҳолат бўлса, аввал коронавирус касаллигини давоси тугатилиб, бемор аҳволи яхшиланишига қараб кейин онкологик касаллигига қарши кимё-терапиясини олиши мумкин бўлади", – деди  Севара Убуйдуллаева.

    Бошқа янгиликлар