АсосийSport

Токиодаги Паралимпиада томошабинларсиз ўтади

'Токиодаги Паралимпиада томошабинларсиз ўтади'ning rasmi

Токиодаги Паралимпиада мусобақалари вақтида стадионга томошабинлар қўйилмайди. Бу ҳақда Ўйинлар ташкилий қўмитаси маълум қилди. Бундай чора мамлакатда коронавирус билан боғлиқ вазият ёмонлашгани сабабли қабул қилинган.

"Эпидемиологик вазиятдан келиб чиқиб Паралимпиадани томошабинларсиз ўтказишга қарор қилинди”, деб айтилган хабарда.

 

Гап Токиодаги ва унга қўшни Тиба, Сайтама ва Сидзуока префектураларидаги ареналар ҳақида бормоқда.

 

NHK телеканали маълумотларига кўра, Паралимпиадага умумий ҳисобда 770 мингга яқин чипта сотилган. Энди чипта учун сарфланган барча маблағлар харидорларга қайтарилади.

 

XVI ёзги Паралимпия ўйинлари 25 августдан 6 сентябргача қадар давом этади. Уларда 160та давлатдан 4,4 минг спортчи иштирок этади. Спортчилар 22та спорт тури бўйича 540та медаллар комплекти учун ўзаро мусобақалашишади.  

 

12 июлдан Токиода коронавирус юқтириш ҳолатлари кўпайгани сабабли фавқулодда ҳолат амал қилмоқда. Охирги ҳафталарда Япония пойтахтида рекорд даражада кунлик касалланиш ҳолатлари қайд этилмоқда. 13 августда мамлакатда ва хусусан Токиода рекорд сонда кунлик касалланиш ҳолати қайд этилди – мос равишда 20293та ва 5773та. Бу Олимпиада бошланиши олдидан мамлакатда қайд қилинган кунлик касалланиш даражасидан 3 марта кўпроқни ташкил қилади.       

    Бошқа янгиликлар