2021 йил 16 август куни 407 нафар кишида пневмония аниқланиб, жами беморлар сони 18802 нафарга етди. Кеча уларнинг 397 нафари соғайиб, умумий соғайганлар сони 11371 нафарни ташкил қилмоқда.
Шунингдек, 3 нафар бемор вафот этиб, шу кунгача пневмониядан вафот этганлар сони 126 нафарга етди.
Юқоридаги жадвалда пневмония қайд этилиши ва ушбу касалликдан соғайиш кўрсаткичлари вилоятлар кесимида келтирилган.






