Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ҳамда Қозоғистон Республикасининг салоҳиятли иш берувчилари билан имзоланган ҳамкорлик келишувига асосан, жорий йилнинг август ойида иш берувчи вакиллари ушбу давлатда ишлаш истагида бўлган фуқароларни танлов асосида суҳбатдан ўтказиши режалаштирилган. Бу ҳақда агентлик маълум қилмоқда.
Бўш иш ўринлари:
Дурадгор (плотник);
Ғишт терувчи (кладчик);
Бетон қуювчи (бетонщик);
Пардозловчи (отделочник).
Номзодлар учун талаблар:
20-55 ёш оралиғида бўлиш;
Қурилиш соҳасида иш тажрибасига эга бўлиш;
Хорижга чиқиш биометрик паспортига эга бўлиш;
Ўзбекистон Республикасидан чиқиш ва Қозоғистон Республикасига киришга тақиқ бўлмаслиги керак.
Танловда иштирок этиш учун Агентликнинг минтақавий филиалларида рўйхатдан ўтишингиз сўралади.
Мурожаат учун: (71) 202-33-55 (ички рақамлар 77 ва 88) ёки 1282 қисқа рақами.
Қорақалпоғистон Республикаси – (55) 102-53-32, (55) 102-53-34;
Андижон вилояти – (95) 202-33-55;
Бухоро вилояти – (99) 708-49-98;
Жиззах вилояти – (72) 226-91-97, (72) 226-91-87;
Қашқадарё вилояти – (75) 224-05-25, (99) 130-07-34, (97) 770-04-92;
Навоий вилояти – (79) 224-11-60;
Наманган вилояти – (69) 227-94-64, (69) 227-97-27;
Самарқанд вилояти – (66) 233-24-00, (66) 233-53-00;
Сирдарё вилояти – (67) 225-55-59;
Сурхондарё вилояти – (76) 222-45-22;
Тошкент вилояти – (55) 900-33-10;
Фарғона вилояти – (73) 244-56-69;
Хоразм вилояти – (62) 224-12-35;
Тошкент шаҳри – (71) 236-30-40.






