ССВ Матбуот хизмати ушбу саволга Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бўлим бошлиғи Дилором ТУРСУНОВАдан жавоб олди:
— Ҳа. Пандемия хавфи сақланиб қолаётгани ва коронавирус инфекцияси билан қайта касалланиш эҳтимолининг юқорилиги сабабли, ушбу вирус билан аввал касалланган бўлишингиздан қатъи назар, эмланишингиз шарт.
Чунки эмлашдан кейинги “орттирилган иммунитет” муҳим ҳисобланади. Яъни табиий ва “COVID-19”га қарши эмлаш натижасида ҳосил бўлган орттирилган иммунитет касалликка қарши кучли ҳимояни шакллантиради.






