АсосийSalomatlik

“COVID-19”га қарши вакцинация ўзи нима учун керак?

'“COVID-19”га қарши вакцинация ўзи нима учун керак?'ning rasmi

ССВ Матбуот хизмати ушбу саволга Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бўлим бошлиғи Дилором ТУРСУНОВАдан жавоб олди:

— Мутахассисларнинг фикрига кўра, аҳолининг 60-70 фоизида коронавирус инфекциясига қарши иммунитетни шакллантирмай туриб, унга қарши самарали курашиб бўлмайди. Шу маънода айтсак, “COVID-19”га қарши эмлаш пандемияни жиловловчи ягона самарали омил ҳисобланади.

Тўғри, ниқоб тақиш, ижтимоий масофа сақлаш, антисептик воситалардан фойдаланиш ва жамоат жойларига боришдан ўзини тийиш каби профилактик чора-тадбирлар вирус юқиши ёки уни бошқаларга юқтириш эҳтимолини камайтиришда самарали амал саналади, бироқ бу чоралар пандемияни жиловлаш учун етарли эмас.

Вакциналар инсон иммун тизимини мустаҳкамлаб, юқиши мумкин бўлган вирусларга қарши курашишда фаол иштирок этади. Эмлаш орқали нафақат ўзимиз, балки атрофимиздагиларни ҳам касаллик юқишидан ҳимоя қиламиз.

 

    Бошқа янгиликлар