Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг 1 август ҳолатига кўра, Ўзбекистонда хорижий капитал иштирокида фаолият кўрсатаётган корхоналарнинг сони 12 944 тани, шундан қўшма корхоналар 6 047 та ва хорижий корхоналар 6 897 тани ташкил этган.
2021 йилнинг 1 август ҳолатига, хорижий капитал иштирокида фаолият кўрсатаётган корхоналарнинг соҳалар бўйича тақсимланиши қуйидагича:
Саноат – 4 111 та
Савдо – 3 557 та
Қурилиш – 1 086 та
Қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалиги – 708 та
Яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар – 550 та
Ахборот ва алоқа – 369 та
Ташиш ва сақлаш – 326 та
Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизмат кўрсатиш – 201 та






