АсосийDunyo

Дунёда охирги суткада 460 минг ортиқ янги касалланиш ҳолати қайд этилди

'Дунёда охирги суткада 460 минг ортиқ янги касалланиш ҳолати қайд этилди'ning rasmi

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, охирги сутка давомида дунёда коронавирус инфекцияси билан касалланишнинг 460 516 янги ҳолати аниқланган. 8 565 нафар бемор вафот этган.

Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги маълумотларига кўра, дунёда касалликни 207 миллион 944 мингдан ортиқ одам юқтирган, улардан 4 миллион 373 мингдан ортиғи вафот этган.

Касаллик тасдиқланган ҳолатлар бўйича:

  • АҚШ биринчи ўринда турибди, у ерда ЖССТ маълумотларига кўра 36,890 миллиондан ортиқ коронавирус инфекциясини юқтирганлар аниқланган.
  • Иккинчи ўринда Ҳиндистон (32,250 миллиондан ортиқ),  
  • учинчи ўринда Бразилия (20,378 миллиондан ортиқ),
  • тўртинчи ўринда Россия (6,551 миллиондан ортиқ),
  • бешинчи ўринда эса Франция (6,479 миллиондан ортиқ).

 

ЖССТ маълумотларига кўра, бир сутка давомида АҚШда касалланиш аниқланмаган, Ҳиндистонда 32 937, Бразилияда 31 142,  Россияда 20 765 Францияда эса 21 155 нафар янги касалланиш ҳолати аниқланган.

Бошқа янгиликлар