АсосийJamiyat

Халқаро фан олимпиадалари ғолиблари мукофотланди

'Халқаро фан олимпиадалари ғолиблари мукофотланди'ning rasmi

Тан олинган халқаро математика, физика, биология, информатика фан олимпиадаларида ғолибликни қўлга киритган ўқувчилар ва уларнинг ўқитувчилари мукофотлар билан тақдирланди. Бу ҳақда Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов Телеграмдаги саҳифасида маълум қилди:

Мустақиллигимизнинг 30 йиллик байрамига ёшларимиз энг нуфузли халқаро фан олимпиадаларида мамлакатимиз ҳаётидаги ушбу қисқа даврдаги энг яхши натижани совға қилишди. Уларни ва устозларини тақдирлаш жараёнидан жонли эфирни кузатинг — https://bit.ly/3mgaRYB

Президентимиз қарорига кўра олтин медал соҳибига 122 млн сўм, унинг устозига 110 млн сўм мукофот берилади.

Тадбирни ташкил этишга катта ёрдам берган Ёшлар ишлари агентлиги ва Alisher Sadullaevga () миннатдорчилик билдирамиз.

Маълум бўлишича, 1-ўрин (олтин медал) учун – ўқувчига базавий ҳисоблаш миқдорининг 500 баравар (122,5 млн. сўм), ўқитувчисига — 450 баравар (110,25 млн. сўм);

2-ўрин (кумуш медал) учун – ўқувчига базавий ҳисоблаш миқдорининг 300 баравар (73,5 млн. сўм), ўқитувчисига – 250 баравар (61,25 млн. сўм);

3-ўрин (бронза медал) учун – ўқувчига базавий ҳисоблаш миқдорининг 200 баравар (49 млн. сўм), ўқитувчисига –150 бараварида (36,75 млн. сўм) пул маблағари берилган.

2021-йилнинг июл-август ойларида ўтказилган мазкур халқаро олимпиадаларида нуфузли ўзбекистонлик ўқувчиларимиз томонидан жами 10 та (2020-йилда 6 та) медал, шу жумладан 3 та олтин (2020-йилда 1 та), 2 та кумуш (2020-йилда 4 та) ва 5 та бронза (2020-йилда 1 та) медаллари қўлга киритилди.

 

    Бошқа янгиликлар