АсосийJamiyat

Болалар нафақасини тайинлаш тартиби қандай?

'Болалар нафақасини тайинлаш тартиби қандай?'ning rasmi

Кам таъминланган оилаларга болалар нафақаси жорий этилади.

Қонунчиликка кўра, 2021 йил 1 сентябрдан:

➖ 14 ёшгача болалари бўлган оилаларга нафақа ҳамда бола 2 ёшга тўлгунига қадар уни парвариш қилиш нафақаси ўрнига кам таъминланган оилаларга болалар нафақаси (болалар нафақаси) жорий этилади.  

 Болалар нафақасини тайинлашда:

  •  инобатга олинадиган болалар ёши 14 ёшдан 18 ёшгача оширилади;
  •  тўлов муддати 6 ойдан 12 ойгача оширилади;
  •  унинг миқдорини оиладаги болалар сонидан келиб чиқиб белгилаш тартиби қўлланилади.

Болалар нафақасининг ҳар ойлик миқдори:

250 000 сўм – 3 ёшдан 18 ёшгача бўлган битта фарзанди учун, 325 000 сўм – ёши 3 ёшгача бўлган битта кичик фарзанди учун;

150 000 сўм – оиланинг иккинчи фарзанди учун қўшимча;

100 000 сўмдан – оиланинг учинчи ва ундан кейинги ҳар бир фарзанди учун.

 Якка-ёлғиз бўлган фуқароларга, фарзанди бўлмаган ёки барча фарзандлари 18 ёшдан катта бўлган кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам тайинланади.

Моддий ёрдамнинг ойлик миқдори – 380 000 сўм.

    Бошқа янгиликлар