АсосийDunyo

Охирги сутка давомида дунёда 410 минг нафардан ортиқ янги касалланиш ҳолати қайд этилди

'Охирги сутка давомида дунёда 410 минг нафардан ортиқ янги касалланиш ҳолати қайд этилди'ning rasmi

ЖССТ маълумотларига кўра, охирги сутка давомида дунёда 410 минг нафардан ортиқ янги касалланиш ҳолати қайд этилди

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, дунёда коронавирус инфекциясини юқтирганлар сони  207 миллион 784 мингдан ортиқни ташкил этмоқда,  шундан 4 миллион 370 мингдан зиёд киши вафот этган (17.08.2021 йил Европа вақти билан соат 6:28 ҳолатига кўра). 

Охирги сутка давомида дунёда коронавирус инфекцияси билан касалланишнинг 410 464 янги ҳолати аниқланди.

7 137 нафар бемор вафот этди.

Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги (18.08.2021 йил Тошкент вақти билан соат 11:18 ҳолати) маълумотларига кўра, дунёда касалликни  208 миллион 598 мингдан ортиқ одам юқтирган,  улардан 4 миллион 382 мингдан ортиғи вафот этган.

Касаллик тасдиқланган ҳолатлар бўйича:

  • АҚШ биринчи ўринда турибди, у ерда ЖССТ маълумотларига кўра 37,017 миллиондан ортиқ коронавирус инфекциясини юқтирганлар аниқланган.  
  • Иккинчи ўринда Ҳиндистон (32,285 миллиондан ортиқ),  
  • учинчи ўринда Бразилия (20,416 миллиондан ортиқ),
  • тўртинчи ўринда Франция (6,581 миллиондан ортиқ) ,
  • бешинчи ўринда эса Россия (6,551 миллиондан ортиқ).

 

ЖССТ маълумотларига кўра, бир сутка давомида АҚШда касалланиш аниқланмаган, Ҳиндистонда 25 166, Бразилияда 13 957,  Россияда 20 958 Францияда эса 5 839 нафар янги касалланиш ҳолати аниқланган.

 Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги маълумотларига кўра, дунё бўйича коронавирусга қарши 4 миллиард 756 миллионга яқин доза вакцина қўлланилган.

 

    Бошқа янгиликлар