АсосийЖамият

Мустақилликнинг 30 йиллигига “Зарчоб-2” ва “Камолот” ГЭСлари фойдаланишга топширилади (фото)

Куни кеча "Ўзбекгидроэнерго” АЖ томонидан Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳри Чирчиқ-Бўзсув трака...

'Мустақилликнинг 30 йиллигига “Зарчоб-2” ва “Камолот” ГЭСлари  фойдаланишга топширилади (фото)'ning rasmi

Куни кеча "Ўзбекгидроэнерго” АЖ томонидан Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳри Чирчиқ-Бўзсув тракатида янгидан бунёд этилаётган “Камолот” ГЭСида ОАВлари вакиллари учун пресс-тур ташкил этилди. 

Маълум бўлишича, Ўзбекистонда 2017 йилгача жами ГЭСлар 36 та бўлган бўлса, 2021 йилга келиб бу кўрсакич микро ГЭСларни қўшиб ҳисоблаганда 49 га етказилди. 

Мустақилликнинг 30 йиллиги арафасида фойдаланишга топширилиши режалаштирилган “Зарчоб-2” ва “Камолот” ГЭСлари ишга тушса юқорида келтирилган кўрсатгич қарийб 51 тага етади. 

Бугунги кунда Тошкент вилоятида қурилаётган ГЭСлардан бири Чирчиқ шаҳрида барпо этилаётган,  Чирчиқ-Бўзсув трактида жойлашган янги “Камолот” ГЭСидир.

Ушбу ГЭСнинг қурилиш ишлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 4 январдаги 3461-сон қарори асосида, умумий қиймати 22,6 млн долларга,  қуввати 8.6 МВт ни (2.15 МВтдан бўлган 4та капсула типидаги гидроагрегатдан иборат) ташкил этиши айтилмоқда.

 Хабарларга кўра, мазкур ГЭСда илк бор тажриба сифатида “капсула” усулидаги гидроагрегатлар ўрнатилади.

Ушбу ГЭС нинг  яна бир афзалликларидан бириавтоматик, ақлли, хафвсиз бошқарув тизимига эгалигида. 

" “Камолот” ГЭСини ўз вақтида топшириш учун ишлар тартибли ва карантин қоидалари талаблари асосида олиб борилмоқда.

Мазкур ГЭС Мустақиллик байрамининг 30 йиллигига  халқимизга муносиб туҳфа сифатида топширилади. ", дейилади хабарда.

Бошқа янгиликлар