АсосийЖАМИЯТ

Ўзбекистон жаҳон мамлакатлари демократияси индексида 3 пғонага кўтарилди (фото)

Куни кеча Адлия вазирлигида  Ўзбекистондаги ҳуқуқ тизимидаги ўзгаришлар ва қилиниши к...

'Ўзбекистон жаҳон мамлакатлари демократияси индексида 3 пғонага кўтарилди (фото)'ning rasmi

Куни кеча Адлия вазирлигида  Ўзбекистондаги ҳуқуқ тизимидаги ўзгаришлар ва қилиниши керак бўлган долзарб вазифаларнинг мазмун-моҳиятини етказиш мақсадида  давра суҳбати ташкил этилди. Унда Адлия вазирлиги раҳбарияти, Ўзбекистон МТРК сиёсий шарҳловчиси, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист, ЮНЕСКО академиги Қобилбек Каримбеков ҳамда вазирлик ходимлари  ва бир гуруҳ ОАВ вакиллари иштирок этишди. Бу ҳақда  мухбиримиз Мафтуна Жўраева хабар берди.

Шунингдек, тадбирда Адлия вазирлиги бошқарма бошлиғи ўринбосари  Азамат Нормўминов сўзга чиққан ва Ўзбекистон  жаҳон мамлакатлари орасида турли соҳаларда юқори ўринларни забт этаётганлигини таъкидлаган.
 

Жаҳон мамлакатлари демократияси индексида сўнги йилларда Ўзбекистон Республикаси 3 поғона кўтарилди (155). Халқаро матбуот эркинлиги индексида 14 поғона (155), Иқтисодий эркинлик индексида эса 58 поғона кўтарилди. Ўзбекистон Республикаси ўз тарихида биринчи марта БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашига аъзо этиб сайланди. АҚШ Давлат департаменти Ўзбекистонни диний эркинликлар бўйича махсус кузатувлар рўйхатидан чиқарди. 

Таъкидлаш лозимки, давлатимиз раҳбари томонидан белгилаб берилган барча соҳалар бўйича Адлия вазирлигида ҳам кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда. Жумладан, давлат ҳокимиятининг очиқлиги, хусусий мулк ҳуқуқининг даҳлсизлиги, дин ва эътиқод эркинлиги, иқтисодий фаолият эркинлиги ва иқтисодиётни тартибга солиш таъсирини баҳолаш бўйича Адлия вазирлиги томонидан бир қатор қонунчилик ҳужжатлари лойиҳалари ишлаб чиқилиб, улар қабул қилинди.

Шунингдек , 2020 йилда турли даражадаги мансабдорлар томонидан содир этилган жиноятлар учун 1723 шахс жиноий жавобгарликка тортилган. Улар томонидан етказилган зарар 500 миллиард сўмни ташкил этган. 2021 йилнинг беш ойида эса 1696 нафар мансабдорга нисбатан жиноий иш очилган. Етказилган зарар 450 миллиард сўмни ташкил этмоқда. Давлатимиз раҳбари коррупцияга қарши кураш бундан кейин ҳам муросаиз давом эттирилишини қатъий таъкидлаганлар.

 

 

Бошқа янгиликлар