АсосийJamiyat

Ўзбекистонда вакцинациянинг салбий оқибатларидан ҳимояланишга қаратилган суғурта хизмати мавжуд

'Ўзбекистонда вакцинациянинг салбий оқибатларидан ҳимояланишга қаратилган суғурта хизмати мавжуд'ning rasmi

Бу ҳақда АОКАда бўлиб ўтган брифингда "Ўзагросуғурта"АЖ компанияси ахборот хизмати раҳбари Шуҳрат Қобилов маълум қилди.

Қайд этилишича, “UZINSURANCE” компанияси томонидан бозорда биринчилардан бўлиб, вакцина қабул қилган шахснининг меҳнат қобилиятини йўқотиши ёки вафот этиш ҳолатларидан суғурта қилиш маҳсулоти ишлаб чиқилган.

Суғурта полисининг қиймати  атиги 5 ва10 минг сўм бўлиб, бунда суғурта жавобгарлиги 25 ва 50 млн сўмни ташкил этади.

️Суғурта шартномасини расмийлаштириш учун шахсни тасдиқловчи ҳужжат, вакцина олиш жараёни билан боғлиқ маълумотлар талаб этилади.  

Бошқа янгиликлар