Томскда ўзбекистонлик меҳнат мигрантлари учун рус тили курси бошланди. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги маълум қилди.
Маълумот учун, аввалроқ Россия Федерацияси ҳудудида ўзбекистонлик меҳнат мигрантларини касб-ҳунар ва рус тилига ўқитиш ишларини ўрганиш мақсадида ушбу давлатда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Ишчи гуруҳининг бўлиб тургани хабар қилинган эди.
Бугун Томск шаҳрида 50 нафар ўзбекистонлик меҳнат мигрантлари учун Россия халқлар дўстлиги университети билан ҳамкорликда бепул рус тили курсига старт берилди.






