АсосийЖАМИЯТ

Халқ таълими вазири пойтахт мактабларининг ҳолати билан танишди(фото)

Халқ таълими вазири пойтахт мактабларининг янги ўқув йилига тайёргарлик ҳолати билан таниш...

'Халқ таълими вазири пойтахт мактабларининг ҳолати билан танишди(фото)'ning rasmi

Халқ таълими вазири пойтахт мактабларининг янги ўқув йилига тайёргарлик ҳолати билан танишди. Бу ҳақда вазирлик Матбуот хизмати маълум қилди. 

Унга кўра, кеча, 18 август куни Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов Тошкент шаҳридаги мактабларда бўлиб, уларнинг 2021-2022 йилига тайёргарлик ҳолати билан танишган.  

Жумладан, Юнусобод туманидаги 259-мактаб ҳамда Мирзо Улуғбек туманидаги 211а-, 256-мактаблардаги таъмирлаш ишлари, таълим муассасасидаги умумий ҳолат кўздан кечирилди. Синф хоналари, кутубхона, ўқув, ижод ва тўгарак  хоналари янги ўқув йилига тайёргарлиги ўрганилди.

Шунингдек, Халқ таълими вазири мактабга ташриф буюрган фуқароларнинг мурожаатларни тинглаб, уларни қизиқтирган саволларга жавоб берди. Хусусан, 2015 йилда туғилган фарзандини 1-синфга бермоқчи бўлган ота-оналарга Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги қонунида умумий ўрта таълим ташкилотининг биринчи синфига болалар 7 ёшга тўладиган йилда қабул қилиниши белгилангани ҳақида батафсил тушунтириш берди.

    Бошқа янгиликлар